Ўзбекистонда яна 78 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра мамлакатда умумий зарарланганлар сони 4819 нафар етди. Янги касалланганларнинг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.
Айни вақтда юртимизда 1163 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.