Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқотда бўлганини аниқловчи мобил илова яратилади. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Мулоқотда Ўзбекистонда ҳам ҳудди Кореяда яратилгани сингари коронавирусга чалинган беморлар кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқловчи мобил илова ҳамкорликда яратишга келишиб олинди.
Шунингдек, мулоқот давомида коронавирусни аниқловчи тестлар ҳамда унга қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.