53 фоиз ўзбекистонликлар тиббий ниқоб тақишдан чарчади. Телеграмдаги коронавирус-инфо каналида сўровнома ташкил этилди.
Унда 100 мингдан ортиқ киши қатнашди. Унинг натижасига кўра 53 фоиз фуқаролар тиббий ниқоб тақишдандан чарчашганини маълум қилган. 31 фоиз иштирокчилар эса ҳеч қандай қийинчиликларсиз ниқоб тақиб юрганини билдирган.
12 фоиз қатнашчилар эса ниқоб тақиш ғазаблантираётагнини таъкидлаган. 4 фоизи эса умуман тиббий ниқоб тақмаётганини тан олган.