Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирусга чалинганлар бўйича маълумот янгиланди.
12 июнь, соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4869 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги "Зангиота" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча Ўзбекистонда 128 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 94 нафари Карантин муассасаларида, 26 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 121 нафар бемор соғайди. Шундан 120 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.