ССВ томонидан 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра яна 32 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот берди.
Айни вақтда юртимизда умумий зарарланганлар сони 4901 нафарга етди. Маълум бўлишича, янги касалланганларнинг барчаси Карантин марказида қайд этилган. Шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 1124 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.