Ўзбекистонда айрим ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар талабалар ўқиши учун контракт миқдорини мустақил равишда белгилайди.
Бунда ОТМлар раҳбарларига бир ҳафта ичида контракт миқдорини ОАВда ва интернет тармоғида эълон қилиш кераклиги белгилаб қўйилди.