Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 36 кишида Covid-19 аниқланган. Айни вақтга келиб эса Ўзбекистонда умумий зарарланганлар сони 4937 нафарга етди. Янги касалланганларнинг 26 нафари карантин марказида, қолган 10 нафари эса пойтахт Тошкентда, хусусан, 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда 1081 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шунингдек, бугун Тошкентда 64 нафар Самарқандда эса 15 нафар беморлар коронавирусдан соғайди. Умумий касалликни енганлар сони 3758 нафарга етди.