Ўзбекистонда бир кунда икки марта ер қимирлади. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 16 июнсь соат 14:21 да Афғонистон ҳудудида кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Мазкур ер қимирлаши Ўзбекистоннинг барча 10 ту ҳудуди, Хусусан Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши ва Навоийда 2 баллни ташкил этган.
Шунингдек, бугун 06:30 Тожикистондаги зилзила ҳам Ўзбекистон ҳудудида сезилган эди. Унда ер қимирлашининг кучи Водий вилоятлари ва Гулистонда 3 баллни, қолган ҳудудларда эса 2 баллни ташкил қилган.