Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус аниқланган. Янги касалланганларнинг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари эса Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.
Айни вақтда юртимизда касалликни юқтириб олганларнинг умумий сони 5328 нафарга етди.