Кеча, 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб кетгани аниқланган.
ССВнинг хабар қилишича, шу вақтда мамлакатда 165 кишида коронавирус қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни вақтга келиб эса юртимизда умумий зарарланганлар сони 5493 нафарга етган.
16 июнда кун давомида 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча 77 нафар фуқаро ушбу касалликдан соғайган. Шундай қилиб Ўзбекистонла умумий тузалганлар сони 4096 нафара етган.