Сурхондарёда аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 68 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 5561 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда юртимизда 1446 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.