Бухорода аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, соат 17:00 ҳолатига кўра яна 77 кишида COVID-19 аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Шундай қилиб, айни вақтда юртимизда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 5638 нафарга етди.
Ҳозирда юртимизда 1523 нафар бемор даволанмоқда.