Самарқандда аза маросимида фуқаролар коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Халқ сўзи onlline нашри вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобиловнинг маълумотига таяниб хабар қилди.
Ҳоким ўринбосари бўлиб ўтган брифингда Самарқанд туманида ташкил этилган аза маросимида коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилганини айтиб, белгиланган карантин қоидаларига риоя қилиш кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, кейинги 5 кун ичида вилоятда 17 киши коронавирусга чалинганини айтди. Жумладан, 7 ҳолатда касаллик аҳоли орасида қайд этилган.