"Ўрикзор" яна ёпилди. Тошкентда "қизил"га киритилган маҳаллалар рўйхати туман кесимида эълон қилинди

"Ўрикзор" яна ёпилди. Тошкентда "қизил"га киритилган маҳаллалар рўйхати туман кесимида эълон қилинди
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, пойтахтдаги вазиятдан келиб чиқиб 71 маҳалла "қизил" ҳудудга киритилди. Шунингдек, Юнусобод деҳқон бозори, "Малика" савдо муассаси ва "Ўрикзор" бозори ёпилди.

Маълум қилинишича, пойтахтдаги "қизил"га киритилган маҳаллаларда қатъий ўрнатилган тартибда кириб, чиқиш тўхтатилади. У ерларда ҳуқуқ тартибот органлари, санитария-эпидемиология назорати хизмати ходимлари фаолият олиб боришади. Қуйида "қизил" ҳудудга киритилган маҳаллалар рўйхатини туман кесимида эълон қиламиз.

Миробод тумани: «Файзобод»;

Мирзо-Улуғбек тумани: Х. Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлик», «Ўрта Масжид»;

Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Такачи», «Хайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хужаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жангоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;

Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурской», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».

Аввалроқ "Ўрикзор" бозорида касалланиш ҳолати қайд этилгани сабабли бозор карантинга ёпилиб, 14 кундан сўнг қайт очилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Haqnazar Kamtarovich 18 июн 2020 05:59
    Ozod aka kamtar kamgap inson.Lekin 2 ta lavozimni eblolsala marhamat ishlasilla
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Ўрикзор" яна ёпилди. Тошкентда "қизил"га киритилган маҳаллалар рўйхати туман кесимида эълон қилинди