Вазирлар Маҳкамаси биноси қатъий карантинга олинди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ВМда департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқланган. Шу сабабдан ҳам айни вақтда бино қатъий карантинга олинган.
Манба маълумотида қачон коронавирус аниқлангани ва қайси вақтдан буён бино карантинга олингани ҳақида ёзилмаган. Лекин, бугун ниқоб ҳамда вирус блокатор тақиб олган Бош вазир Абдулла Арипов Шаҳрисабзга боргани айтилмоқда. У ҳудудда 2-Халқаро Мақом фестивалига тайёргарлик жараёни билан танишган.