Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 44 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, вазирлининг маълум қилишча, кун давомида 189 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шундай қилиб айни вақтга келиб юртимизда умумий касалланганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 1532 нафар бемор даволанмоқда.