Китоб туманида вафот этган фуқаронинг 8 нафар қариндошида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.
1963 йилда тғуилган фуқаро 9 май куни Қозоғистондан Ўзбекистонга келган. У Ватанига қайтиши билан карантинга олинган. Кейинчалик эркак пневмония сабаб шифохонага ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра фуқарода коронавирус аниқланмаган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай эркак сурункали касаллик сабабли вафот этган. Ҳозирча марҳумнинг қариндошлари қаерда ва қандай шароитда коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум эмас.