Қашқадарё ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:00 ҳолтига кўра яна 33 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 5730 нафарга етди. 1545 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.