Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 37 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Шунингдек, вазирлининг маълум қилишча, кун давомида 85 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шундай қилиб айни вақтга келиб юртимизда умумий касалланганлар сони 5767 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 1549 нафар бемор даволанмоқда.