Бугун, 19 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ташкил этилди.
Унда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Кoronavirus info телеграм каналида Бергамо шаҳрида коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдирилиши ҳақида маълумот ўқидим. Ўзбекистонда ҳам шундай чора кўриладими?
"COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва ушбу касалликдан вафот этган беморлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида қатъий санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда зарарсизлантириш олиб борилиб Ислом дини урф-одатлари бўйича дафн этилмоқда", - дея жавоб берди Ботир Қурбонов.