Тошкентда туғилган кунда 13 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Вазирлик кеча ва бугун аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди.
Хабар қилинишича, Тошкент туманида яшовчи фуқарода, Зангиота туманида 4 нафар кишида, Ўртачирчиқда яшовчи 9 нафар фуқарода, шунингдек, тез тиббий ёрдамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимига олиб келинган беморда касаллик қайд этилган.
Аввалроқ бугун соат 10:00 гача 10 нафар фуқарода Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирус аниқланганини маълум қилган эдик.
Шу бўйича берилган маълумотга кўра, Юнусободда яшовчи, ўзи келиб тест топширган такси ҳайдовчисида, иситмаси кўтарилгач шифокорга мурожаат қилган Олмазорда яшовчи уй бекасида, Учтепада яшаб, Сергелида озиқ-овқат дўконида ишловчи сотувчида, худди шу тумандаги туғруқ таътилида бўлган уй бекасининг( шу йилнинг 13 июнидан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ўғли ва қизида ва яна Учтепа туманидаги якка тартибдаги тадбиркорда (ўзи бориб таҳлил топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарода (12 июндан тана ҳарорати кўтарила бошлаган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган.
Айни вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, Тошкентда ташкил этилган туғилган кун базмида 13 кишида ва мезбоннинг қариндошларида коронавирус аниқланган.