Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Наманган вилоятларида аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра яна 65 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.
Айни вақтда юртимизда умумий зарарланганлар сони 5920 нафарга етди. Ҳозирда 1628 нафар бемор даволанмоқда.