Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 26 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, вазирлининг маълум қилишча, кун давомида 179 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 146 нафари Карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шундай қилиб айни вақтга келиб юртимизда умумий касалланганлар сони 5946 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 1654 нафар бемор даволанмоқда.