Ўзбекистонда яна 79 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Айни вақтда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 6025 нафарга етди. Ҳозирда 1733 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.