Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирусга чалинганлар ва ундан соғайганлар ҳақида маълумот берилди.
Вазирликнинг хабар қилишча, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра яна 94 кишида коронавирус аниқланиб, айни вақтда умумий зарарланганлар сони 6119 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Шунингдек, бугун Тошкентда яна 17 нафар фуқаро ушбу касалликдан фориғ бўлиб, умумий соғайганлар сони 4290 нафар бўлди.
Ҳозирда 1827 нафар бемор даволанмоқда.