Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳавотирли вазият ҳақида маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳавотирли вазият ҳақида маълум қилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳавотирли вазият ҳақида маълум қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги маҳалла ҳамда туманларда коронавирусга чалинганлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб чиқаётгани вазиятнинг хавотирли эканини кўрсатяпти.

Шундан келиб чиқиб, вазирлик одамлардан бир жойга тўпланишдан, турли тадбирларни ўтказишдан вақтинча тийилиб туришни сўрамоқда.

ССВ кеча, 19 июнда мамлакатимизда касаллик қайд этилган ҳолатнинг 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланганини маълум қилиб, қуйидаги ҳолларда аниқланганини билдирди.

Хусусан, Чилонзордаги дўконда савдо қилувчи, асли Сергелида яшовчи фуқарода, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро ва унинг икки нафар фарзандида, Тошкентда бўлиб турган асли бухорлик шахсда, Учтепада 3 нафар пенсионерда, Юнусободда бир оиланинг 6 нафар аъзосида касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Наманганнинг Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 3 нафар фуқарода, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчисида, Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги беморда ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Вазирликнинг маълум қилишча, ушбу касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган. Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Умид 3 сентябр 2020 16:03
    Мактабларни очмаслик керак, президентни қарорлари вилоят, шаҳар ҳокимлари томонидан ижро қилинмаяпти, хокимликларни зиммасига юклатилган мактабларни антисептик воситалар билан таъминлаш лекин Термиз шаҳридаги мактабларда антисептик воситалар билан таъминлаш бир кунда 3 та бир марталик ниқоб тақиш ўқитувчиларни зиммасига юклатилаяпти, ўқитувчиларни бешенный пули йўқ, пули бўлса 1 миллион ойликга миясини ачитиб ота оналардан гап сўз эшитиб юрмасди.
  2. Юлдузхон 22 июн 2020 08:24
    Манимча карантин чораларини кучайтириш керак бошида одамлар карантинга яхши амал килишятганди энди эса хатто маскаям такишмаяпти шунчалик ахоли орасида тарка лаетган вактда бу масалага жиддий караш керак
  3. nodirbek 22 июн 2020 07:50
    karantin qoidalariga amal qilinsa xammasi yaxshi boʻladi
  4. Г гг 22 июн 2020 00:31
    Ибодатни купайтириш керак Оллохга тавбани куп айтиб
  5. саид 21 июн 2020 22:25
    Карантинни кучайтириш керак
  6. Hazar 21 июн 2020 20:43
    Xammasiga qo'shilaman fikrlarni yana bir gap men 1avgustda davlat bog'chalari ham ochilishiga mutlaqo qarshiman ayolimni has yuborishga qo'rqib qoldim ishiga bog'chalarni ham online davom ettirish zarur har bir oilaga arzon tushadigan vip internet paketlar zarur bu fikrlarni kerakli mutasaddilar o'qisa ajabmas arzon internet zarur

    Xammasiga qo'shilaman fikrlarni yana bir gap men 1avgustda davlat bog'chalari ham ochilishiga mutlaqo qarshiman ayolimni has yuborishga qo'rqib qoldim ishiga bog'chalarni ham online davom ettirish zarur har bir oilaga arzon tushadigan vip internet paketlar zarur bu fikrlarni kerakli mutasaddilar o'qisa ajabmas arzon internet zarur

    Xammasiga qo'shilaman fikrlarni yana bir gap men 1avgustda davlat bog'chalari ham ochilishiga mutlaqo qarshiman ayolimni ham yuborishga qo'rqib qoldim ishiga bog'chalarni ham online davom ettirish zarur har bir oilaga arzon tushadigan vip internet paketlar zarur bu fikrlarni kerakli mutasaddilar o'qisa ajabmas arzon internet zarur
  7. Адолат 21 июн 2020 18:50
    Хаммаси бу́ртирилаган
  8. Хамза 21 июн 2020 15:05
    Уйда колинг илтимос.
  9. Акил 21 июн 2020 13:19
    Карантинни кучайтмаса бумайди.чет элда карантинни ушлаш оркали тугатиляпти
  10. Чаён 21 июн 2020 13:12
    Даааааа, асли
    бухорлик!!!
  11. Гулнора 21 июн 2020 09:01
    Имкон кадар карантин коидаларини кучайтириш керак. Азизлар уйда колинг. Карантин коидаларига амал килайлик. Соглик энг катта бойлигимиз.
  12. Йўловчи 21 июн 2020 08:38
    Тўйларни тўтатиш керак , такси ва автобусларниям .
  13. ЧАЁН 21 июн 2020 07:37
    Чилолонзор ва Токшкент каерда?
    Господа неучи!?.
    Уят и шарманда!!!
  14. Bahromjon 21 июн 2020 07:27
    Iloji boricha karantinni kuchaytirish kerak yanada
    Aks holda uzbek aholi orasida kasallik kuchayib ketadi. Iltimos vatandoshlar UYDA QOLING!!!
  15. Азиза 21 июн 2020 07:23
    Нега одамлар оддий сузнихам тугри ёзишолмиди? Автобус бу оддий хар дойим хаётимизда ишлатиладиган сузку. Афтобис деган сузни 1чи эшитишим
  16. Баходир 21 июн 2020 01:28
    Карантин чораларини кучайтириш зарур. Кизил, сарик хамда яшил худудлар орасидаги алокаларни имкон кадар назоратга олиш керак
  17. Jamolbek 21 июн 2020 01:17
    Aftobusdaemas- velikda,
    To'yni to'xtatish.
    Damolish -sayoxatlarni yoqotish.
    Ishlarni-dehqonchilikni,tadbirkorlikni davom ettirish.(kasallikni orqasidan pul topish notogri)
    Odamlar o'zlari harakat qilishmasa hammaga qiyin boladi.
  18. Ҳайитмамат 20 июн 2020 23:36
    Туйлар ва афтобисларга рухсат бермай туриш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳавотирли вазият ҳақида маълум қилди