Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда коронавирусга чалинган 49 ёшли беморнинг нафас етишмовчилигидан қийналаётгани акс этган видео эълон қилинди.
Вазирликнинг ушбу видео изоҳида маълум қилишича, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси ушбу инфекцияга чалинади. Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда.