Тошкент ҳокими ўқувчига Спарк совға қилди. Бу ҳақда Олмазор туман ҳокимлиги хабар қилди.
Пойтахтдаги 278-сонли мактабнинг битирувчиси Муштарий Раззоқова мактабни олтин медалга битирди. Муштарий таэквондо билан шуғулланади ва шу йил январь ойининг ўзида Миллий университетга ўқишга қабул қилинган. У таэквондо факультетида ўқийди.
20 июнда Муштарий "Ҳоким ва ёшлар" тадбирида иштирок этди. Ушбу тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ЖАҳонгир Ортиқхўжаев мактаб ўқувчисига Спарк совға қилди.