Бухоро ва Сирдарёда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Маълум бўлишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра яна 63 кишида коронавирус аниқланган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 6216 нафарга етди. 1907 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафар беморнинг аҳволи оғир, 1 нафариники эса ўта оғир.