Тошкент шаҳри ва 4 та вилоятда Covid-19 билан зарарланганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, соат 17:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 56 киши коронавирус билан зарарланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 6272 нафарга етди. Ҳозирда 1876 нафар бемор даволанмоқда.