21 июнда нечта фуқарода коронавирус аниқланди? (батафсил)

21 июнда нечта фуқарода коронавирус аниқланди? (батафсил)
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 21 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 43 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишча, кун давомида 162 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 127 нафари Карантин муассасаларида, 22 нафари аҳоли орасида (шундан 11 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан), қолган 13 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шундай қилиб айни вақтга келиб юртимизда умумий касалланганлар сони 6315 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 1919 нафар бемор даволанмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » 21 июнда нечта фуқарода коронавирус аниқланди? (батафсил)