6 та ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқлангани бўйича батафсил маълумот берилди. ССВ томонидан тақди этилган маълумотда кеча, 21 июнь куни Бухоро вилоятида 11 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан фуқарода, аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилган.
Жумладан, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И.да (санаторийга ётиш мақсадида намуна топширган) ва З.Г.да (шифохонага ётиш учун намуна топширган), “Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими Ш.Д.да (ишга қайтиш учун намуна топширган) , Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.да (профилактика мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.
Шунингдек, Бухоро вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида (корхона ходими тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Профилактика мақсадида бошқа ходимлардан ҳам намуна олинган) ва шу худуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида (профилактика мақсадида намуна топширишган), шунингдек, вилоятда яна 2 нафар фуқарода (профилактика мақсадида намуна олинган), Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т.да (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўконида сотувчи. Тана ҳарорати кўтарилгач, эртасига Андижон вилоятига, ўз уйига қайтган), Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.да ҳамда Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.