22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шунингдек, кун давомида 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни вақтда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 6461 нафарга етди. 1992 нафар бемор даволанмоқда.
22 июнда 73 нафар фуқаро соғайиб, тузалганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда.