Энди айрим хориждан келган фуқаролар пулини тўлаб, меҳмонхоналарда карантин муддатини ўтказиши мумкин бўлади. Бу ҳақда ССВхабар қилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган меҳмонхоналарда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга келган фуқаролар пулини тўлаб, 14 кун карантинда бўлишлар мумкин. Шунингдек, ушбу фуқаролар давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида қолишлари ҳам мумкин. Танлаш имконияти ўзларида бўлади.
Агар фуқаро меҳмонхонада карантин муддатини ўтайдиган бўлса, бунда у ерларда ўрнатилган тартибларга қатъий риоя этишлари керак бўлади.