Иккита ҳудудда аҳоли орасида коронавирус билан зарарланиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 39 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланганларнинг 15 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкентда, шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида аниқланган. Умумий зарарланганлар сони 6500 нафарга етди.
Ҳозирда 2031 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.