ОТМга тест топшириш санаси кейинроққа сурилиши мумкин. Бу ҳақда ДТМ вакили Фарход Мирзаев маълум қилди.
Фарход Мирзаев эпидемиологик вазият сабаб ОТМга тест топшириши санаси 1 августдан бошқа санага кўчирилиши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, ДТМ вакили ушбу жараёнга тайёргарлик ҳақида ҳам гапирди. Унинг айтишича тест бўлиб ўтадиган ҳар бир бинода битта смена учун 754 нафаргача абитуриентга жой ажратилади.
Тест жараёнларига кузатувчи сифатида 5300 киши таклиф қилинган. Уларнинг 2000 нафари масофавий тайёргарликдан ўтган. Тестдан олдин яна 3 000 кузатувчи таклиф этилиши айтилди.