Аввалроқ сайтимизда Андижон вилоятида 9 ёшли қиз уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида ёзган эдик.
Воқеа 21 июнь куни содир бўлган. Қизалоқнинг танасига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилгани, воқеа жойини ўрганиш вақтида "трюмо"дан 1,5 млн сўм йўқолгани маълум қилинган эди. Шундан сўнг ҳолат бўйича ЖКнинг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди.
Бугун телеграм каналларда ўша қизнинг рақс тушаётган видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг тарқалди ва унинг изоҳида қиз қотиллик содир бўлишидан бир кун олдин рақсга тушгани айтилган.