ССВ томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатиа бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди.
Маълум бўлишича, кеча соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатда 127 кишида бугун соат 10:00 ҳолатига кўра эса яна 93 кишида коронавирус аниқланган. Яъни сўнгги 17 соат ичида 220 фуқаро ушбу касаллик билан зарарланди.
Хусусан, кеча 23:00 ҳолатига кўра, Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Хоразм вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун эса янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 6755 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 2176 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.