Соғлиқни сақлаш вазирилиги кеча, 23 июнда коронавирусга аҳоли орасида чалинганлар ҳақида маълумот берди.
Аниқланишича, кеча 30 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилган. Шуларнинг 9 нафари Тошкентда қайд этилган.
Хусусан, “Асака банк” тумани филиали ходими А.Ғ.да, “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да касаллик аниқланган. Шунингдек, Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А.да, Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.да, Юнусобод туманида яшовчи Д.Х.да COVID-19'га чалиниш ҳолати кузатилди.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб пойтахтда карантин қоидалари бирмунча кучайтирилган.