Ўзбекистонда бугун соат 17:00 ҳолатига кўра яна 92 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланганларнинг 64 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасидан, 28 нафари Тошкентда, хусусан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган.
Ҳозирда 2240 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.