ССВнинг хабар қилишича 24 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра яна 54 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шундай қилиб, 24 июнь кунида умумий ҳисобда 239 кишида коронавирус аниқланган. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 6901 нафарга етди.
Шунингдек, кун давомида 125 нафар фуқаро соғайиб, тузалганлар сони 4685 нафарга етди.