Сурхондарёда коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, деновлик 59 ёшли аёлда шу йил 19 июнь куни коронавирус аниқланган. У шндан сўнг шифохонага ётқизилган. Беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония. Ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.
Унга малакали шифокорлар керакли муолажаларни қилган. Лекин шунга қарамай бемор юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.
Вазирликнинг хабар қилишича, бемор 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган.