Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасининг психолог, невропатолог, педиатр-кардиологлардан иборат малакали шифокорлари “Машъал” ва “Оброн” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 20 нафарга яқин хотин-қизни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича беморларга фойдали маслаҳат ва тавсиялар берилди.
- Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради, - дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. - Сабаби тиббий кўрик чекка ва олис қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш имконини яратади. Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати