Ўзбекистонда 25 июнда коронавирусга чалиниш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча соат 23:00 ҳолатига кўра яна 90 кишида касаллик қай этилган. Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кун давомида 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бундан ташқари, 25 июнда 192 нафар фуқаро соғайди. Умумий тузалганлар сони 4877 нафарга етди.
Ҳозирда касаллангалар сони 7177 нафарни ташкил этиб, шуларнинг 2280 нафари даволанмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.