Бугун, 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 51 кишида коронаврус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), қолган 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 7228 нафарга етди. 2331 нафар бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда.