Россиядан Ўзбекистонга келиб карантин муддатини ўтаб бўлган фуқарода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар кишида, аҳоли орасида коронавирус аниқланган.
Хусусан, Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида 2 нафар кишида, Паркент туманида яшовчи Ш.А.да касаллик аниқланган. Шу билан бирга Жиззахда Ш.Рашидов туманидаги туғилган кунга борган икки кишида, Россиядан 12 майда келиб, 27 майда карантиндан чиққан Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.