Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда

Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда
Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (Uzcard) МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссия ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган товар бозорида сотиладиган мол (иш, хизматлар) учун монополистик жиҳатдан юқори ва монополистик жиҳатдан паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Қўмита тижорат банкларига тегишли онлайн омонат хизматлари учун комиссия тузишга тегишли ҳисоб-китоб материаллар ва асосларни талаб қилди.

Унга кўра, бугунги кунга келиб “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда. “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда