ССВнинг хабар қилишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 61 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 7551 нафарга етди. 2468 нафар бемор бемор даволанмоқда.