Тошкентда кеча, 26 июнь куни 8 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланди.
Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.З.да, “Логистика универсал маркази” МЧЖ ходими Г.С.да ва Қибрайдаги қариндошиникига бориб келган "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Ҳ.Қ.да коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да, ички ишларда ишловчи Ф.Г.да, автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да ҳам коронавирус аниқланган.