Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугуннинг ўзида мамлакатимизда 202 нафар бемор касалликдан соғайган. Бу ўз навбатида рекорд кўртсаткич экани айтилмоқда. Аввалроқ бир кунда энг кўп бемор 25 июнда соғайган. Ўшанда 192 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилган.
Айни вақтга келиб юртимизда умумий соғайганлар сони 5240 нафарга етди. Ҳозирда 2291 нафар бемор даволанмоқда.